Mikromoliya va lizing tashkilotlari uchun kreditlar

Mikromoliya va lizing tashkilotlari uchun kreditlar

Mikromoliya va lizing tashkilotlari uchun kreditlar

Кредитлаш шакли:

1) Бир марталик кредит шартномаси тузилган ҳолда, унинг доирасида:

§ кредит линияси очилмаган ҳолда (бир ёки бирдан ортиқ танлашлар билан кредит ажратиш).

§ қайта тикланувчи очиқ кредит линияси орқали;

2) Икки ёки ундан ортиқ индивидуал кредит шартномаси (ИКШ) тузилиши мумкин бўлган Доиравий кредит линияси (ДКЛ) тузиган ҳолда, унинг доирасида:

§ кредит линияси очилмаган ҳолда (битта танлаш билан).

Кредит муддати:

ДКЛнинг максимал муддати: Ваколатли орган томонидан белгиланади. Шу билан бирга, Бош кредит келишувида (БКК) индивидуал кредит шартномаси тузиш тўғрисида қарор банкда ресурслар мавжудлиги ва қарз олувчининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши ҳамда янги тузиладиган индивидуал кредит шартномаси бўйича фоиз ставкаси бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилиши назарда тутилиши лозим;

ИКШ доирасида кредитнинг энг кўп муддати: 36 ойгача.

Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли давр:

3 ойгача

Кредитнинг мақсади:

Микромолия ташкилотлари учун (МТ): Кейинчалик МТ томонидан ўз мижозларини кредитлаш мақсадида МТга кредит ажратиш ҳамда МТнинг ўз эҳтиёжлари учун активлар сотиб олиш;

Лизинг ташкилотлари учун (ЛТ): лизинг/ижара объектларини ҳамда ўз эҳтиёжлари учун активлар сотиб олиш мақсадида кредитлар ажратиш;

Кредитлаш усули:

Микромолия ташкилотлари учун (МТ): тақдим этилган олди-сотди шартномаларига, шу жумладан импорт шартномаларига мувофиқ МТ кредит ҳисобварағидан етказиб берувчиларнинг жорий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиш ҳамда кейинчалик МТ мижозларини кредитлаш учун қарз олувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига кредит маблағларини ўтказиш;

Лизинг ташкилотлари учун (ЛТ): тақдим этилган олди-сотди шартномаларига, шу жумладан импорт шартномаларига мувофиқ кредит ҳисобварағидан лизинг/ижара объектларини етказиб берувчиларнинг жорий ҳисобварақларига пул маблағларини нақд пулсиз шаклда ўтказиш.

Кредитлаш манбаси: Банкнинг ўз маблағлари.

Кредит валютаси:

§ ЎзР миллий валютаси - сўм;

§ Хорижий валюта - импорт шартномаси бўйича тўғридан-тўғри тўловни амалга ошириш ёки республика ичидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида кредит маблағларини миллий валютага конвертация қилиш йўли билан.

Фоиз ставкаси: АПБҚ баённомасига мувофиқ.

Кредитнинг энг кам миқдори: ўрнатилмаган.

Кредитнинг максимал суммаси: ўрнатилмаган, шу билан бирга ЎзР МБнинг иқтисодий нормативлари доирасида мижознинг кредитга лаёқатлилигидан келиб чиқиб индивидуал равишда ҳисобланади.

Кредитни тўлаш: ҳар ойда, аннуитет ёки дифференцияланган тўловлар усулида.

Таъминотнинг мақбул турлари:

§ «InFinBank» АЖда очилган ҳисобварақларда жойлаштирилган, эркин конвертация қилинадиган ёки миллий валюта кўринишидаги пул маблағлари гарови;

§ банк ва суғурта компанияларининг кафолатлари;

§ кўчар ва кўчмас мулк гарови;

§ мулкий ҳуқуқ (талаб қўйиш ҳуқуқи) гарови;

§ давлат қимматли қоғозлари ва ЎзР МБ қимматли қоғозлари гарови, амалдаги қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа қимматли қоғозлар ва устав фондларидаги улушлар гарови;

§ тўлов қобилияти ва молиявий ишончлилиги текширилган учинчи шахсларнинг кафиллиги;

§ молиявий барқарор суғурта компанияларининг суғурта полислари;

§ амалдаги қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган таъминотнинг бошқа турлари;

Қарз олувчи ва унинг фаолиятига мажбурий талаблар:

§ тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 12 ойдан кам бўлмаган муддат ўтган;

§ «InFinBank» АЖда талаб қилиб олингунча (асосий ёки иккиламчи) депозит ҳисобварағининг мавжудлиги;

§ салбий кредит тарихига эга бўлмаслиги;

§ кредитни белгиланган муддатларда сўндириб бориш учун жорий/кутилаётган пул оқимларининг етарлилиги;

§ ликвид балансга эга эканлиги ва зарар кўриб ишламаётганлиги;

§ тегишли руҳсатнома ва лицензияларининг мавжудлиги;

§ қарз олувчи (Микромолия ташкилотлари учун) Марказий банкнинг “Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисида”ги Низоми (№3412 11.01.2023й.) талабларига, шу жумладан пруденциал нормативларга жавоб бериши шарт;

§ Кредит (лизинг) портфелидаги муаммоли активларнинг (NPL) улуши 5 % дан кўп бўлмаслиги керак;

§ Микромолия ташкилотлари учун капиталнинг монандлик коэффиценти (лизинг ташкилотлари учун – мустақиллик коэффиценти) олинаётган кредитни ҳисобга олган ҳолда 25 %дан юқори бўлиши керак;

§ Банкнинг Кредит сиёсати ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган потенциал қарз олувчига қўйилган бошқа талаблар;

Молиялаштиришни очиш тартиби: Молиялаштириш Банкка таъминот қонунчиликда ва ички тартибларда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳолда тақдим этилганидан ва гаров объекти суғурта қилинганидан сўнг очилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

§ Кредитлашнинг барча шартлари ва кредит бўйича таъминот тўлиқ кўрсатилган ҳолда кредит аризаси;

§ Қарз олувчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

§ Корхона низоми ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси, барча ўзгартиришлар билан;

§ Агар шахс қарз олувчининг вакили бўлса, шахснинг қарз олувчи номидан кредит шартномасини имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси, имзо намуналари;

§ Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси (ТИА) ёки бизнес-режаси;

§ Қарз олувчининг ваколатли органининг тегишли шартларда зарур бўлган кредит суммасини жалб қилиш ва кредит бўйича таъминотни тақдим қилиш тўғрисидаги қарори;

§ Қарз олувчининг бошқа банкларда ҳисобварақлари мавжуд бўлса, хизмат кўрсатувчи банкларнинг 2-сонли картотека бўйича, кредитлар, лизинг, аккредитивлар бўйича қарз олувчининг қарзи йўқлиги/мавжудлиги ва оҳирги 12 ойдаги айланмалар тўғрисидаги маълумотномси ҳамда электрон шаклидаги расшифровкаси;

§ Жалб этилаётган кредит ҳисобидан тўланадиган олди-сотди шартномалари, шунингдек заруратга кўра уларга юридик хулоса;

§   «InFinBank» АЖнинг корпоратив кредитлаш бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган кредит операциялари бўйича таъминотни қабул қилиш тартиби» га (ТП-194) мувофиқ тақдим этиладиган таъминот бўйича ҳужжатлар.

§ Микромолия ташкилотлари учун:

ЎзР. Марказий банки 11.01.2023 йилдаги №3412 Низомга асосан тасдиқланган формада охирги молия йили ҳамда жорий ойнинг биринчи куни учун молиявий ва бошқа ҳисоботлар, хусуссан: Баланс ҳисоботи (4-илова), Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (5-илова), Капиталдаги ўзгаришлар (6-илова), Берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари тўғрисида маълумот (7-8-иловалар), Қимматли қоғозлар портфели ва қилинган инвестициялар тўғрисида маълумот (9-илова), Жалб этилган маблағлари тўғрисида маълумот (10-илова), Берилган кафолат ва кафилликлар тўғрисида маълумот (11-илова), Пруденциал нормативларга риоя этиш бўйича маълумот (12-илова).

§ Лизинг ташкилотлари учун:

Ўтган молия йили ва жорий ойнинг биринчи санасига Бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида молиявий ҳисобот (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда, 24.01.2003й. №1209), шунингдек жорий ойнинг биринчи санасига асосий воситалар ва дебитор-кредиторлик қарздорликларнинг ёйилмаси ҳамда қуйидаги келтирилган шаклга мувофиқ лизинг портфели.

Лимитлар:

§ Мазкур кредит маҳсулоти доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли активларнинг (NPL) қолдиғи маҳсулот кредит портфелининг 2 (икки) % идан ошмаслиги лозим. Агар мазкур кўрсаткич чегаравий кўрсаткичдан ошган тақдирда мазкур кредит маҳсулоти тақдим этилиши тўхтатилади. Мазкур кредит маҳсулоти бўйича кредит портфелининг сифати тўғрисида маълумот Муаммоли активлар билан ишлаш ва мониторинг департаменти томонидан ҳар ойлик асосда тақдим этиб борилади.

§ Мазкур кредит маҳсулоти доирасида ажратилган барча кредитларнинг қолдиғи кредит портфелининг 15%идан ошмаслиги лозим.

Истиснолар:

Ушбу кредит маҳсулоти доирасида, мазкур паспортда кўрсатилган шартлардан фарқли шартларда кредит ажратишга фақатгина Кредит қўмитасининг қарори билан йўл қўйилади

Жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан мазкур кредит маҳсулоти доирасида кредит ажратиш шартлари кредит линияларининг шартларидан келиб чиқиб ўрнатилади.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.